Европарламентда депутатларнинг Россия ташвиқоти ва Медведчук билан алоқаси ҳақидаги иш бўйича тинтувлар ўтказилди
Чоршанба куни эрталаб Европарламентнинг Брюсселm ва Страсбургдаги офисларида Россия таъсири бўйича тинтувлар бошланди, уларнинг ўтказилиши Бельгия прокуратураси томонидан тасдиқланди.
“Ноқонуний таъсир, пора олиш ва жиноий ҳамжамиятда қатнашиш ҳақидаги иш бўйича тинтувлар ўтказилмоқда. Европарламентнинг баъзи аъзолари Voice of Europe ахборот сайти орқали Россия тарғиботини илгари сурганликлари учун пул олган”, — дейди Бельгия прокуратураси.
Le Figaro нашрининг ишга яқин манбасига кўра, полиция Германиянинг ўнг қанот “Германия учун муқобил” партиясидан Европарламентнинг собиқ депутати Максимилиан Кранинг собиқ ёрдамчиси Гийом Прадуранинг ҳаракатларини текширмоқда. Май ойининг бошида унда ҳам тинтувлар ўтказилди, бироқ бу Хитой учун жосуслик иши билан боғлиқ эди.
Ҳозир Прадура яна бир ўта ўнгчи депутат Марсел де Граафнинг ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Илгари де Грааф Украинани одамлар ва органлар савдосида, шунингдек, педофил тармоқлар учун болаларни етказиб беришда айблаган эди. Ушбу баёнотлар Россия тарғибот нашрлари томонидан фаол равишда тарқатилган.
27 май, душанба куни Европа Иттифоқи Voice of Europe ахборот портали, Виктор Медведчук ва медиа раҳбари Артём Марчевскийга қарши санкциялар жорий қилди. Илгари у Медведчук билан боғлиқ «112 Украина» телеканалида продюсер бўлиб ишлаган ва Медведчук томонидан бошқариладиган » Оппозиционная платформа — За жизнь » партиясининг аъзоси бўлган.
Шарҳлар