АҚШда F-35 қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Американинг Нью-Мексико штати Альбукерке Санпорт халқаро аэропорти яқинида АҚШ ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. CBC News ёнғин хизматига таяниб хабар беришича, бортда фақат учувчи бўлган, у касалхонага етказилган, ҳуши жойида экани айтилмоқда.
Аэропорт матбуот хизматига кўра, самолёт аэродром яқинига қулаган. Ҳалокат жойида шифокорлар икки нафар фуқарони ҳам кўздан кечирган, аммо уларнинг касалхонага ётқизилиши талаб этилмаган. Самолёт қулаганидан кейин юзага келган ёнғин ўчирилган, воқеа жойида мутахассислар ишламоқда.
Daily Express US хабарига кўра, учувчи оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган, аммо бошқа тафсилотлар келтирилмаяпти. Нашр қайд этишича, ҳалокатга учраган самолёт F-35 қирувчиси бўлган. Бу маълумот расман тасдиқланганича йўқ.
Шарҳлар