,

Фарғоналик шахсга Истанбулда ўғрилик жинояти бўйича суд ҳукми ўқилди

Фото: Бош консуллик

Бугун Истанбул шаҳрининг Чағлаян адолат саройида бўлиб ўтган суд мажлисида ўғрилик жинояти билан айбланаётган асли Фарғоналик шахсга консуллик ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида Бош консулхона адвокатлари иштирок этди. Бу ҳақда матбуот хизмати хабар беряпти.

«Аввалроқ АДС ҳукук ширкати ҳуқушунослари ёрдамида ўғриликда айбланаётган фуқарога нисбатан тўпланган иш жилдини ўрганиш ва консулнинг шахсан Мальтепа қамоқхонасида айбланувчи билан учрашуви натижасида давлат томонидан ажратилган адвокат етарли иш қилмаганлиги сабабли унинг хизматидан воз кечилган», – дейилади хабарда.

Бош консулхона ҳодимлари ва адвокат Эзги Экин ҳатти ҳаракатлари натижасида 11 январь куни айбланувчи суд залидан озод бўлишига эришилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.