Фарғонада қиз туққанидан кейин боласини ҳожатхонада қолдириб кетгани айтилмоқда

младенец
Фото: zdravlandiya

Ижтимоий тармоқларда Қува тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимининг ҳожатхонасида полда пакет ичида ётган бола акс этган видео тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати жорий йилнинг 31 март куни шифохонага 28 ҳафталик ҳомиласи бўлган Тошлоқ туманида яшовчи 19 ёшли аёл келганини маълум қилди. Шифокорлар эрта туғилиш хавфини аниқлаган, қиз ҳомиладорлик пайтида шифокорлар томонидан кузатилмаган. Шунингдек, у диспансерда рўйхатга олинмаган.

Чақалоқ 1 апрель куни соат 08:45 да дунёга келган. Ўша куни соат 17:00 атрофида мутахассислар боланинг биологик ўлимини қайд этишди.

Маълумотларга кўра, қиз янги туғилган чақалоқни пакетга солиб, палата ҳожатхонасидаги полга ташлаб кетган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.