Харьковда Россия зарбалари сабабли “Нейтронлар манбаи” қурилмаси токсиз қолди

Фото: Наталья Юрченко

4 апрель, пайшанба куни Харьковда “Нейтронлар манбаси” ядро қурилмаси токсиз қолди. Бунинг сабаби – Россия томонидан берилган зарбалар. Бу ҳақда Украина ядровий тартибга солиш давлат инспекцияси матбуот хизматига таяниб, РБК-Украина хабар беради.

“Харьков физика-техника институти” Миллий илмий маркази бугун соат 08:30 да “Нейтронлар манбаи” ядро қурилмаси ташқи электр таъминотидан узилганини маълум қилди. Бундан олдин душман ҳужуми содир бўлган.

Қайд этилганидек, атроф-муҳит ва одамлар учун ҳеч қандай таҳдид йўқ. Фавқулодда электр таъминоти тизими нормал ишламоқда, авария ҳолатидаги дизель генераторлари ишга туширилган.

Ядро қурилмаси жойидаги радиация бўйича вазият нормал чегараларда.

“Нейтронлар манбаи” ҳақида нималар маълум

Харьковда “Харьков физика-техника институти” Миллий илмий маркази ҳудудида дунёдаги ягона илмий ядровий субкритик “Нейтронлар манбаи” қурилмаси ва ядровий материалларни сақлаш омбори жойлашган.

Бу нейтронларни ишлаб чиқариш учун манба сифатида ҳаракат қилишга мўлжалланган тезлатгич билан бошқариладиган субкритик реактор.

“Нейтронлар манбаи” ядро қурилмаси ядро физикаси, радиация материалшунослиги, биология, кимё соҳасида илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, тиббий радиоизотопларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган.

Тўлиқ миқёсли уруш бошланганидан бери россияликлар “Нейтронлар манбаи” ҳудудини бир неча бор ўққа тутган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.