“ФБК”: Бизнесмен Леонид Невзлин Вильнюсда сиёсатчи Леонид Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган

Леонид
Фото: Открытые источники

Ишбилармон ва Россия давлат гуманитар университети (РДГУ)нинг собиқ ректори Леонид Невзлин Вильнюсда Леонид Волковга, шунингдек, Иван Жданов, иқтисодчи Максим Миронов ва унинг рафиқасига ҳужум уюштиришни ташкиллаштирган ва тўлаган. Бу ҳақда сиёсатчи Алексей Навальний жамоаси томонидан чоп этилган терговда айтилади.

“ФБК” томонидан қўлга киритилган ёзишмаларга кўра, “ЮКОС”нинг собиқ раҳбарларидан бири Леонид Невзлин жорий йилнинг март ойида Вильнюсда Алексей Навальнийнинг сафдоши Леонид Волковга қилинган ҳужум ташкилотчиси бўлиши мумкин. Буни текшириш учун “ФБК” журналист Михаил Маглов ва терговчи Христо Грозевга мурожаат қилган. Уларнинг таҳлили ёзишмаларнинг ишончлилигини кўрсатади. Невзлиннинг ўзи эса ҳужумга алоқадорлигини рад этмоқда.

Материалда айтилишича, Навальний жамоасига Невзлиннинг Волков ва бошқа мухолифатчиларга қилинган ҳужумга алоқадорлиги ҳақида далиллар борлигини айтган шахс боғланган. Манбага кўра, Волков «болға билан […] ногиронлар аравачасигача калтакланиши», шунингдек, ўғирлаб кетилиши ва Россияга олиб кетилиши керак эди.

Бундан ташқари, номаълум шахс Навальнийнинг сафдошларига иқтисодчи Мироновга ҳужум қилганлар суратга олган видеони, шунингдек, Невзлин исмли шахс Волковга қилинган ҳужумни “пудратчи” билан муҳокама қилаётган ёзишмаларни тақдим этган.

“ФБК” номи билан билан таниқли  Коррупцияга қарши курашиш фонди 2011 йилда Алексей Навальний томонидан асос солинган нотижорат ташкилотидир. Жамғарманинг асосий фаолияти журналистик суриштирув, коррупцион схемаларни фош этиш ва Россия ҳукуматининг юқори органларидаги коррупцияга қарши курашишдан иборат.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.