Филипп Киркоров Литвага киришга тақиқ ҳақидаги суд ишида мағлуб бўлди
Хонанда Европа Иттифоқи давлати фуқаролигига эга бўлишига қарамай, у Литвага кириш ҳуқуқига эга бўлолмади, деб ёзади “Можем объяснить” телеграм-канали.
2021 йилда Литва ҳукумати Киркоровни миллий хавфсизликка таҳдид деб ҳисоблаб, унинг мамлакатга киришини 5 йилга ёпиб қўйган.
Хонанда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа кенгашига ариза билан мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, Литва унинг сўз эркинлиги ҳуқуқини бузган ва мамлакатга кириш тақиқи сиёсий цензура воситаси сифатида ишлатилган. У, шунингдек, Литвада концерт ўтказа олмагани учун даромади йўқолганидан шикоят қилиб, бекор қилинган концертлар учун чипталар нархини қайтаришни талаб қилган.
Бироқ суд мамлакатга киришни тақиқлаш адолатли чиқарилган ҳукм деб топди.
“Литва ҳукумати, хусусан, Киркоров собиқ СССР давлатларида Россия ташвиқотининг қуроли бўлганини ва Қримда мунтазам концертлар бериб, Россия Федерациясининг агрессив сиёсатини қўллаб-қувватлаганини аниқлади”, — дейилади суд қарорида.
Шарҳлар