Хорватия парламентига сайловлар натижалари пайдо бўлди

Фото: Euronews

Россияга қарши урушда Украинани қўллаб-қувватловчи Бош вазир Андрей Пленковичнинг Хорватия демократик иттифоқи (HDZ) партияси Хорватиядаги парламент сайловларида етакчилик қилмоқда. Буни мамлакат давлат сайлов комиссияси маълумотлари тасдиқлайди.

Парламент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, 18 апрель эрталабки ҳолати бўйича, овозларнинг 99,7 фоизи санаб бўлинган.

Пленковичнинг HDZ партияси 151 ўринли парламентда 61 ўринни қўлга киритган. Ваҳоланки, 2020 йилги аввалги сайловларда партия 66 ўринни қўлга киритган эди.

Экзитпол шуни кўрсатдики, норасмий раҳбари россияпараст президент Зоран Миланович бўлган мухолифатдаги Социал-демократик партия бошчилигидаги чап марказчи коалиция 42 ўрин билан иккинчи ўринни эгаллаган.

Натижалар яна қуйидагича тақсимланган:

  • “Мост” партияси – 11 мандат.
  • “Биз қила оламиз” коалицияси – 10 мандат.
  • IDS – учта мандат.
  • Шимол мустақил платформаси – икки мандат.
  • Фокус – бир мандат.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.