Финляндияда Ленин музейи ёпилади

Фото: Википедия

Тампере шаҳрида Финляндия-совет жамияти томонидан асос солинган Ленин музейи 1946 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётганди. 3 ноябрь унинг ишининг сўнгги куни бўлади, шундан сўнг музей кўргазмалари демонтаж қилинади.

Келгуси йилнинг февраль ойида ушбу жойда янги Шарқ муносабатлари музейи очилади. У Финляндия ва Россия Федерацияси ўртасида 1917 йилдан ҳозирги кунгача бўлган муносабатлар ҳақида ҳикоя қилади, деб ёзади Yle нашри.

Музей директори Калле Каллио музейнинг қайта форматланишини эски ном кўргазмага “энди мос келмаслиги”, фақат “жамоатчиликни чалғитиши ва тушунмовчилик келтириб чиқариши” билан изоҳлади. Каллионинг сўзларига кўра, ҳозир Россияда содир бўлаётган воқеалар одамларнинг тарих ҳақидаги тасаввурига таъсир қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.