Финляндияда мактабда отишма уюштирган ўсмир бола ҳақида тафсилотлар маълум бўлди
Сешанба куни Финляндия мактабларидан бирида отишма содир этган ўсмир таҳқирлашлар қурбони бўлган, дея хабар беради Yle жамоат телерадиокомпанияси.
“Yle маълумотларига кўра, отишмада гумон қилинган 12 ёшли бола мактабда таҳқирлашлар қурбони бўлган. Шундай қилиб, жиноят сабаби бевосита буллинг билан боғлиқ”, — дейилади материалда.
Воқеа қотиллик ва қотилликка уриниш сифатида текширилмоқда. Жиноят иши қўзғатилмайди, чунки гумондорнинг ёши уни жиноий жавобгарликка тортишга тўғри келмайди. Полиция сўроқдан кейин у ижтимоий хизматларга топширилишини айтди. Отишмада қўлланилган ўқотар қурол гумондорнинг яқин қариндошига тегишли ва лицензияга эга, дейди полиция.
Финляндияда содир бўлган отишмада камида 12 ёшгача бўлган уч бола жароҳат олган. Улардан бири вафот этган. Бу 2 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан кейин пойтахт Хельсинки чеккасида жойлашган Вантаа шаҳридаги Виертола мактабида содир бўлган.
Шарҳлар