Aliexpress маҳсулотларни ракеталар ёрдамида дунёнинг исталган нуқтасига бир соатда етказиб беради

алик
Фото: Capital

Хитойнинг Alibaba Taobao онлайн-савдо гиганти ва Пекиндаги Space Epoch  аэрокосмик компанияси юк жўнатиш учун кўп марта қўлланадиган ракетани яратиш лойиҳасини ишга туширди.

Ҳамкорлар ҳажми 120 кубометр бўлган контейнерда 10 тоннагача юкни ташишга қодир қурилма яратиш ниятида. Тахминларга кўра, технология юкларни дунёнинг исталган нуқтасига бир соат ичида етказиб бериш имконини беради.

Space Epoch  ўзининг Yuanxing-1 ракетасидан фойдаланишни режалаштирмоқда, у ўтган йили денгиз платформасида олов синовларини муваффақиятли якунлаган.

Компания яқин келажакда ракетада товар етказиб бериш синовларини ўтказиш ниятида, бироқ ҳаттоки бундай тажрибаларнинг тахминий саналари ҳам ҳозирча ошкор этилмаган. Space Epoch компанияси қисқа муддатда ўз мақсадларига эришиш осон бўлмаслигини таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.