Финляндиядаги мактабда отишма: бола ҳалок бўлган
Финляндияда содир бўлган отишмада камида 12 ёшгача бўлган уч бола жароҳатланган. Улардан бири вафот этди. Бу пойтахт Хельсинки чеккасидаги Вантаа шаҳрида жойлашган Виертола мактабида маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9 дан кейин содир бўлган.
Полициянинг маълум қилишича, гумондор 12 ёшда эканлиги тахмин қилиниб, бироз вақт ўтиб пойтахтдаги маҳаллалардан бирида қўлга олинган.
Воқеадан сўнг Вантаа ҳудудида полиция операцияси давом этган: расмийлар маҳаллий аҳолидан мактабдан узоқроқ туришни ва нотаниш одамларга киришга рухсат бермасдан, ўз уйларида қолишни сўради. Воқеа сабаблари ҳозирча аниқ эмас.
Икки бинода жойлашган Виертола мактабида 1-синфдан 9-синфгача бўлган 800 га яқин ўқувчи таълим олади ва 90 га яқин киши ишлайди. Швед тилини чуқур ўрганиш гуруҳлари ва бошқа махсус таълим синфлари мавжуд.
Шарҳлар