Форс кўрфази бўйича тортишув: Эрон Россияга кескин норозилик билдирди

Фото:

23 декабрь куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Теҳрондаги Муваққат ишлар вакилини чақиртирди. Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги Россия-Араб ҳамкорлик форумининг олтинчи сессияси якунлари бўйича баёнотда келтирилган асоссиз даъволарни қўллаб-қувватлаш такрорлангани сабабли Эрон Россияга кескин норозилик билдирган. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида тарқатилган баёнотда айтилган.

«Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари Россиянинг Муваққат ишлар вакили билан суҳбатда “мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги”ни таъкидлаб, мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлиги мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда доимий ва асосий тамойиллардан бири сифатида бўлишини қатъий таъкидланган», – дейилади хабарда.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги Форс кўрфазидаги Эроннинг учта ороли абадий Эронга тегишли эканлигини таъкидлаган. “Эрон Ислом Республикаси ҳукумати томонларнинг бу борадаги ҳар қандай даъволарини қабул қилиб бўлмас деб ҳисоблайди”, — дейилган баёнотда.

Аввалроқ, Россиялик ёзувчи Захар Прилепин фикрлари юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги муносабат билдиргани ҳақида ёзгандик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.