Туркия 12 нафар аскарининг ҳалок бўлиши ортидан Ироқ ва Сурияга зарба берди
Reuters нашрининг Туркия Мудофаа вазирлигига таяниб ёзишича, Ироқда Курдистон ишчилар партияси (КИП) жангарилари билан тўқнашувларда 12 нафар турк аскари ҳалок бўлган.
“Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари бунга жавобан шимолий Ироқ ва Сурияда операция бошлади. Нишонга Курдистон ишчилар партияси жангарилари томонидан фойдаланилган базалар, бошпана ва нефть объектлари киритилди”, – дейилади хабарда.
Туркия Мудофаа вазирлиги сўнгги икки кун ичида Ироқ шимолида КИП жангарилари билан тўқнашувларда 12 турк аскари ҳалок бўлганини маълум қилди. Улар 23 декабрь куни давом этаётган тўқнашувларда КИП нишонларига қарши амалиётлар ўтказиб, камида 16 КИП жангарисини зарарсизлантирган. Ҳозирга қадар Ироқ ва Сурия шимолида 12 нафар террорчи йўқ қилинган. Уларга қарши кураш охирги террорчи йўқ қилинмагунча давом этади” — деган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Туркия Мудофаа вазирлиги Сурия ва Ироқ шимолидаги ҳаво ҳужумларида Курдистон Ишчи партиясининг 29 та объектига зарба берилгани ҳақида маълум қилган.
Унда айтилишича, “Ҳаво ҳужумларида террор ташкилоти ҳамда террорчиликда гумон қилинганлар ва уларнинг раҳбарлари томонидан фойдаланилган ғорлар, бункерлар, бошпаналар, нефть иншоотлари ва омборлар бўлган жами 29 та нишон йўқ қилинди”, — дейилган.
Шарҳлар