FT: Агар ЕИ Россияга қарши доимий санкциялар жорий қилса, АҚШ Киевга 50 миллиард доллар кредит беришга тайёр
Агар Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни чексиз муддатга узайтирса, Қўшма Штатлар Украинага 50 миллиард долларлик кредит беришга тайёр, бу қарз Россиянинг музлатилган активларидан олинган фойда ҳисобига тўланади.
Нашрнинг ёзишича, бу таклиф бугун Европа Иттифоқи молия вазирлари йиғилишида муҳокама қилинади. Ҳозирда Европа Иттифоқи санкциялари ҳар олти ойда узайтирилади.
Кредит тафсилотлари – фоиз ставкаси, тўлов шартлари ва бериш механизмига ҳали ойдинлик киритилмаган.
Улашиш:
Шарҳлар