Галушко томонидан олти хизматдоши отиб ўлдирилишига нима сабаб бўлган

Фото: Astra

“ВЧК-ОГПУ” телеграм-канали «ДНР»да ҳарбий хизматчи Юрий Галушконинг ўз командири ва бошқа олти хизматдошини отиб ўлдиришига олиб келган сабабларни аниқлади.

«У кўриш қобилиятини тиклаш операцияси учун пул ишлаш мақсадида хизматга борган, чунки унинг кўзи ярим ожиз эди. Илгари китоб ўқишни жуда яхши кўрадиган одам бўлган Галушко  Харьковда яшовчи онаси рус қўшинлари қаттиқ ҳужуми сабабли жароҳатланиб, инсульт бўлгач, ғазабга тушган», – дейилган хабарда.

“ВЧК-ОГПУ” 6 нафар ҳарбий хизматчини ўлдиргани учун қидирилаётган Юрий Галушконинг ягона қариндошини «ДНР» хавфсизлик хизматлари сўроқ қилганини аниқлади. Унинг собиқ рафиқаси Наталья Галушкони тунда (улар илгари яшаган Белгород областида) полиция бўлимига олиб келишган ва собиқ эри сафга келмагани учун  қидирилаётганлигини айтишган.

“ВЧК-ОГПУ” телеграм-каналига Наталья Юрийнинг Харьковда Улуғ Ватан уруши фахрийсининг оиласида туғилганини айтган. Унинг отаси 2011 йилда вафот этган. Ундан икки йил ўтиб, у Наталья билан турмуш қуриб, Белгород областига кўчиб ўтган. 15 йил бирга яшаган жуфтликнинг икки фарзанди бор. Оила бошлиғи муддатли хизматни ўтаб (Москвада чақирилган, аммо Уралда хизмат қилган), кўприк металл-конструкциялари заводида қоровул бўлиб ишлаган.

Наталья собиқ турмуш ўртоғи Юрийни тинч ва тажовузкор бўлмаган одам деб таърифлайди. Юрий  классик адабиёт ва фантастика китобларини ўқишни яхши кўрган. Унда патологик ёки сурункали касалликлар бўлмаган. Наталья собиқ турмуш ўртоғини сўнгги марта 2023 йил ноябрида, у ўғлининг туғилган кунига келганида кўрган. Юрий кўриш қобилиятидан шикоят қилган, унга операция зарур эди, аммо бу унинг учун  моддий жиҳатдан оғирлик қиларди. Шу боис у пул топиш мақсадида  армияга борган.

«Кейин Галушко билан бир мусибат юз берди. Унинг онаси Харьковда ёлғиз яшарди. У онасига жуда боғланган ва гуманитар йўлаклар очилганида онасини Россияга келишга кўндиришга уринган, аммо аёл ўз уйида қолишни истаган. Отишмалар вақтида у қўшнилар яшайдиган ертўлага яшириниш учун югуриб бораркан, қўлини синдирган ва кейинчалик бошидан кечирганлари сабаб инсульт бўлган. Аёл оғир аҳволда ётибди», – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.