Газманов собиқ СССР мамлакатлари ҳақида янги қўшиқ чиқарди

Фото: vipart

Россия халқ артисти Олег Газманов собиқ СССР мамлакатларига таҳдид соладиган “Рус дунёси” номли қўшиғини чиқарди, деб ёзади МТ.

Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин мустақилликка эришган республикалар қўшиқда “мамлакатдан ташқарида қолган” “ватаннинг бир қисми” деб аталади.

Бундан ташқари, Газманов Россия ватандошларини ҳимоя қилиш баҳонасида бу давлатлар билан уруш бошлаши мумкинлигини тўғридан-тўғри таъкидлайди.

“Биз ўзимизникини ташлаб кетмаймиз, уларни тепалик ортига ташлаб кетмаймиз, // Кимки бизникини хафа қилса, кейин пушаймон бўлади! // Ёдгорликларни вайрон қилганлар ва қабрларни ўрнатганлар, // Рус дунёси зирҳ билан порлаб, қандай кириб келаётганини эшитамиз», дейилади қўшиқ матнида.

Газманов Россиянинг Украинага бостириб киришини очиқ қўллаб-қувватлайди. У бир неча бор президентлик сайловларида Владимир Путиннинг ишончли кишиларидан бири бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.