Ғазо секторида очлик ва сувсизликдан 20 киши ҳалок бўлди
Ғазо секторида 20 киши очлик ва сувсизланишдан ҳалок бўлди. Бундай маълумотларни Ҳамас гуруҳи назорати остидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бермоқда.
Европа Иттифоқи Исроилга гуманитар ёрдамни денгиз ва қуруқлик орқали етказиш йўлларини очиш учун босимни оширди. Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемероннинг айтишича, Исроил иттифоқчиларининг сабри тугамоқда.
Исроил расмийларининг айтишича, улар Ғазога, хусусан, Кипрдан денгиз йўли орқали мунтазам озиқ-овқат етказиб бериш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Чоршанба куни кечқурун Ғазо марказида камида 15 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Иккита ҳаво ҳужуми Дайр ал-Балоҳдаги биноларга, яна бири Нусейрат қочқинлар лагерига берилган.
Айни пайтда секторда ҳалок бўлган фаластинликларнинг яқинлари Нью-Йоркда БМТ Бош котиби Гутерреш ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан якка тартибда учрашди.
Шарҳлар