2023 йил муҳожирлар энг кўп ҳалок бўлган йил сифатида қайд этилди

Фото: ООН

Бу ҳақда БМТ Халқаро миграция ташкилоти хабар беради. Унга кўра, ўтган йили дунё бўйлаб миграция йўналишларида жами 8565 киши ҳалок бўлган. Бу ўтган йилги кўрсаткичга қараганда 20 фоизга кўп.

Муҳожирларнинг ярмига яқини сувга чўкиб кетган, тўққиз фоизи автоҳалокатда ва етти фоизи зўравонликлардан ҳалок бўлган. Энг хавфли миграция йўналиши Ўрта ер денгизи бўлиб қолмоқда.

Бироқ, ҳақиқий рақамлар сезиларли даражада юқори бўлиши мумкин, чунки статистикага фақат тасдиқланган ҳолатлар киритилган. Агар, масалан, муҳожирларни ноқонуний олиб ўтаётган кема қирғоқдан тунда чиқса ва кейинчалик йўқолса, ўлим ҳужжатлаштирилмасдан қолади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.