Германия Афғонистонда ҳукумат тепасига толиблар келганидан кейин илк бор 28 нафар афғон фуқаросини ватанига депортация қилди

Фото: Азия-плюс

«Германияда қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган» жиноятчилар Афғонистонга депортация қилинди, бу ҳақда Германия ҳукуматининг вакили билдирган.

Der Spiegel журналининг ёзишича, афғонлар Qatar Airways чартер самолёти билан Лейпциг аэропортидан чиқариб юборилган.

Депортация қилинганларнинг бир қисми бир кечада бир неча федерал штатлардан Лейпцигга олиб келинган. Ҳар бир афғон фуқаросига жўнаб кетишдан олдин 1000 евро берилган.

“Союз 90”/”яшиллар” партиясининг ички хавфсизлик масалалари бўйича эксперти сиёсатчи Ламья Каддор “Х” ижтимоий тармоғида депортация Қатар кўмагида амалга оширилганини тушунтирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.