,

Германия канцлери Олаф Шольц Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради

Фото: Oфис правительства Германии

Германия канцлери Олаф Шольц Марказий Осиёга ўзининг илк ташрифини амалга оширади. Сафар доирасида у Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради, дея хабар беради Германия ҳукуматининг офиси.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки давлат билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдан иборат бўлади. Шольц давлат раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказади, уларда икки томонлама муносабатлар ва халқаро сиёсий мавзулар муҳокама қилинади.

17 сентябрь куни Шольц Қозоғистонда бўлиб ўтадиган иккинчи Марказий Осиё – Германия (5+1) саммитида иштирок этади. Ўтган йили Берлинда бўлиб ўтган биринчи саммитда стратегик минтақавий шериклик дастурига якун ясалган эди.

Германия канцлерининг сафари ушбу дастурни янада ривожлантириш ва нисбатан янги ҳамкорлик моделини мустаҳкамлашга қаратилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.