Германия Киевга немис қуроллари билан Россиядаги нишонларга зарба беришга рухсат берди
Германия ҳукумати Украинага Германия томонидан етказиб берилган қуроллардан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда DW ҳукумат вакили Штеффен Хебештрайтга таяниб хабар беради.
«Энг яқин иттифоқчиларимиз ва Украина ҳукумати билан яқин мулоқотда биз ҳарбий ҳаракатлар риводига қараб ўз ёрдамимизни доимо ўзгартирамиз», – дейди у.
Хебештрайтнинг сўзларига кўра, сўнгги ҳафталарда Украина, хусусан, Харьков областида Россия чегарасига бевосита қўшни позициялардан «тайёрланган, мувофиқлаштирилган ва амалга оширилган» ҳужумларга дучор бўлди. «Биз биргаликда Украина халқаро ҳуқуққа мувофиқ, бу ҳужумлардан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигига аминмиз», – дея таъкидлайди у.
Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган Германия бу мамлакатга катта миқдорда ҳарбий техника, жумладан, оғир артиллерия ва ракета қурилмаларини етказиб берди. Бироқ шу пайтгача Берлин можаро кучайиб кетишидан қўрқиб, Киевга немис қуролларини Россия нишонларига зарба бериш учун қўллашга рухсат бермаётганди.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров Guardian нашрига АҚШ Россиядаги нишонларга қарши Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат берганини тасдиқлаган эди.
Шарҳлар