Германияда ўлдирилган чечен командирининг беваси Красиковнинг Россияга берилишини қоралади

Фото: Delfi

Манана Цатиева қариндошлари билан ҳеч ким расман маслаҳатлашмаганига ҳайрон бўлди.

У DW га берган изоҳида: «Улар бундай ишни қилишларини хаёлимга ҳам келтирмагндим”, – дейди.

Унинг сўзларига кўра, Москванинг Зелимхон Хангошвилининг қотилини алмашишга уринишлари ҳақидаги миш-мишлар Красиков судидан кейин дарҳол бошланган. “Кейин адвокатлар бизни ишонтириб, бунинг иложи йўқлигини: агар улар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишса, бу одам муддатининг камида ярмини мамлакатда ўтказиши кераклигини айтишганди”, – дейди Цатиева.

«Нега улар ҳеч бўлмаганда оиладан сўрашмади, гўёки бу оила йўқдай, гўёки бу жароҳатлар содир бўлмагандай», – дейди Германияда яшовчи чечен командирининг беваси. Хангошвилининг оиласи «алмашинув натижасида бировнинг ҳаёти сақланиб қолганидан» хафа эмас.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.