Германияда Lufthansa ходимлари иш ташлашди, аксарият рейслар бекор қилинди
Чоршанба куни эрталаб соат 04:00 да Lufthansa қуруқликдаги ходимларининг огоҳлантириш жараёнлари бошланди. У 27 соат давом этади ва Берлин, Франкфурт-Майн, Мюнхен, Гамбург ва Дюсселдорф аэропортларига таъсир қилади. Иш ташлаш натижасида Lufthansa чоршанба кунига режалаштирилган 1000 та рейснинг 80-90 фоизини бекор қилган. Авиакомпания бу жараёнлар 100 мингдан ортиқ йўловчига таъсир кўрсатишини айтган.
Касаба уюшмаси 25 минг аэропорт ишчисининг маошини 12,5 фоизга (лекин ойига камида 500 евро) оширишни ва инфляцияни қоплаш учун ҳар бирига 3000 евродан тўлашни талаб қилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар