Германияда шу йилнинг дастлабки олти ойида электр энергиясининг 58% тикланадиган манбалардан олинди
Баден-Вюртемберг Қуёш энергияси ва водород тадқиқотлари маркази ҳамда Энергетика ва сув хўжалиги федерал бирлашмасининг ҳисоб-китобларига кўра, бу шамол, қуёш, биомасса ва сувдан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича олти ойлик янги рекорд ҳисобланади.
2023 йилнинг биринчи ярмида ушбу кўрсаткич 52 фоизни ташкил этди – бу мамлакат тарихида қайта тикланадиган энергия манбалари истеъмол қилинадиган электр энергиясининг ярмидан кўпини таъминлаган биринчи йил бўлди. Жорий йилнинг биринчи олти ойида Германияда қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинадиган электр энергияси ҳам ойлик эҳтиёжнинг ярмидан кўпини қоплаган, дейди экспертлар.
Шу билан бирга, Германияда электр энергияси истеъмолининг умумий ҳажми 261 млрд кВт/соатни ташкил этди – бу ўтган йилга нисбатан 0,3% кам. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 58 фоизидан 24 фоизи шамол энергиясидан, 14 фоизи фотоэлектр тизимларидан, тўққиз фоизи биомассадан, беш фоизи денгиз шамолидан ва атиги бир фоизи маиший чиқиндилардан олинган.
Шарҳлар