Германияда учинчи мамлакатлар орқали Россияга қиммабаҳо автомобиллар етказиб берилиши ҳолатлари тергов қилинмоқда

Фото: радио Свобода

26 июнь куни Германиянинг Рейнланд-Пфальц федерал еридаги бир нечта автодилерларнинг офислари тинтув қилинди.

Прокуратура уларни Россияга қимматбаҳо автомобиллар сотиш бўйича санкцияларни бузганликда гумон қилмоқда. Тергов маълумотларига кўра, гумондорлар автомобиллар Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркияга экспорт қилинаётгани ҳақида хабар бериб, Германия расмийларини янглиштирган. Аслида, прокуратуранинг фикрича, улар Россияга сотилган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 190 та автомобилнинг сотилиши юзасидан текширув олиб бормоқда. 26 июнь куни автосалонлар офисларида тинтувлар ўтказилди. Прокуратура маълумотларига кўра, тинтувлар чоғида “кенг кўламли далиллар” қўлга киритилган ва 4,5 миллион евродан ортиқ қийматдаги ҳисоблар ҳибсга олинган.

2022 йил март ойида Европа Иттифоқи Россияга ҳашаматли товарларни сотишни тақиқлади. Санкциялар, шунингдек, нархи 50 минг евродан ортиқ бўлган автомобилларни ҳам ўз ичига олган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.