Германиялик амалдор украиналик қочқин болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қилгани учун 8 йилга қамалди
Гамбург суди 43 ёшли давлат ходимини бир неча ой давомида украиналик қочқинлар оиласидаги 7 ва 11 ёшли болаларга жинсий зўравонлик қилганликда айбдор деб топди, деб хабар бермоқда DW.
Эркакнинг ўзи бу оилага Украинадаги урушдан Германияга қочишга ёрдам берган, шундан сўнг у ўзини «ҳимоячи» сифатида кўрсатиш баробарида украиналикларни депортация қилиш билан ҳам қўрқитган.
Амалдор ўз машинасида ва Франкфурт-Майнга саёҳати чоғида болаларга нисбатан зўравонлик қилган, унинг ҳаракатларини суратга олган. Шунинг учун суд амалдорни болалар порнографиясига алоқадорликда айбдор деб топган.
Улашиш:
Шарҳлар