Украина хавфсизлик хизмати Морозовск аэродромида йўқ қилинган 6 та бомбардимончи самолёт ҳақида маълум қилди

Фото: Kp.ua

Россиянинг Ростов областидаги Морозовск аэродромига ҳужум Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) томонидан ҳарбийлар ва мудофаа кучлари билан биргаликда амалга оширилган. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 6 та самолёт йўқ қилинган, 20 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган ёки яраланган.

Аэродромда Су-24, Су-24М ва Су-34 бомбардимончи самолётлари жойлашган бўлиб, Россия улардан Украина Қуролли кучлари позицияларига ва Украинанинг фронтдаги шаҳарларига ҳужум қилиш учун фойдаланган.

Операция натижалари ҳайратланарли: камида олтита рус ҳарбий самолёти йўқ қилинган, яна саккизтаси жиддий зарар кўрган. Техникадан ташқари йигирмага яқин россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ёки яраланган.

“Бу Россия қуролли кучларининг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтирадиган муҳим махсус операция”, – дея таъкидлайди УХХдаги манба.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ОАВ Украина қуролли кучлари тўртта Су-34 самолётига зарар етказганини маълум қилганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.