Греция бош вазири Одессага берилган зарба ҳақида: портлашлар яқинимизда содир бўлди, бу таъсирли тажрибага айланди
Греция бош вазири Кириакос Мицотакис Одессада президент Владимир Зеленский билан учрашув пайтида Россия томондан шаҳарга қилинган ракета ҳужумига гувоҳ бўлди. Қўшма матбуот анжуманида у буни «таъсирли тажриба» деб атади.
Мицотакисдан 6 март куни Россия Одессага ҳужум қилганида қаерда бўлгани ва ўзини қандай ҳис қилгани сўралган. Греция бош вазири портда эканлигини, у ва Украина раҳбари хавфсиз жойда яширина олмаганини билдирган.
«Зеленский ва штаб бизга портнинг аҳамиятини, Украина денгиз йўлини тиклаш ва мустаҳкамлаш учун нималар қилинаётганини, ҳужумлар пайтида қандай зарар кўрганини кўрсатди. Охирида биз сиреналар ва портлашлар овозини эшитдик. Бу бизга жуда яқин эди. Биз ҳимояланган жойга бора олмадик, бу жуда таъсирли тажриба бўлди, – дея жавоб беради у.
Зеленский, ўз навбатида, Россиянинг Одессага ҳужумини изоҳлар экан, қурбонлар ва ярадорлар борлигини маълум қилди.
Шарҳлар