Грета Тунберг Бокуда ўтказилаётган COP29 иқлим конференциясини танқид остига олди
Экофаол Грета Тунберг Тбилисида Кавказдаги авторитаризмга қарши норозилик намойишида нутқ сўзлади. Тунберг бир ҳафтадан бери Грузияда бўлиб, аввалроқ парламент сайловлари натижаларига қарши намойишларда қатнашганди.
“Кавказ минтақаси бўйлаб тарқалаётган авторитаризм ва эксплуатация тўлқинига қарши бирлашиш учун митингга қўлишинг… Биз ҳақиқий эркинлик, тенглик, адолат ва фойда эмас, одамлар биринчи ўринда турадиган минтақа тарафдоримиз”, — деб ёзади Тунберг ижтимоий тармоқларда.
Митингда Тунберг 11 ноябрь куни Бокуда бошланган иқлим анжуманини ҳам танқид қилди. Тунбергнинг сўзларига кўра, “Озарбайжон COP29 конференциясидан парда сифатида фойдаланиб, сохта яшил кун тартибини кучайтирмоқда, ҳокимият устидан назоратни кучайтирмоқда ва минтақавий тангликни кучайтирмоқда”.
Шарҳлар