Грузия бош ваазири “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун “украинлаштириш”дан ҳимоя қилади. Украина ТИВ бунга жавоб берди

Премьер Грузии. Фото: moderator.az

Мамлакатдаги сўнгги воқеалар фонида Грузия учун ҳақиқий таҳдид афсонавий “украинлаштириш” эмас, балки руслаштиришдир. Бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзенинг сўнгги баёноти ва умуман Грузиядаги ички сиёсий вазиятнинг кескинлашувига изоҳ бераркан, Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Грузиянинг 1TV телеканали хабар беришича, 17 апрель куни ҳукумат маъмуриятида бўлиб ўтган брифингда Кобахидзе “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи навбатда Грузияни “украинлаштириш”дан ҳимоя қилишга – Грузия суверенитетини мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилганини айтади.

Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Кобахидзенинг мазкур қонун лойиҳасига қарши қаратилган “украинлаштириш” таҳдиди ҳақидаги сўзлари “ғазабга сабаб бўлмоқда”.

“Мамлакатимиз номидан бундай камситувчи контекстда фойдаланиш Украина-Грузия муносабатларига янада зарар етказади. Грузия учун афсонавий украинлаштириш эмас, балки руслаштириш ҳақиқий таҳдиддир”, — дейилади хабарда.

Департамент Украина Грузиядаги тинч ва дўстона муҳитдан манфаатдор эканини, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳар доим қаттиқ қўллаб-қувватлаб келгани ва қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Ташқи ишлар вазирлиги Грузиядаги вазиятдан хавотир билдирди ва барча томонларни мамлакат фуқароларининг тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқини ҳурмат қилишга ва конструктив мулоқот орқали вазиятни ҳал қилишга чақирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.