Грузия бош вазири мухолифот партиялар тугатилиши мумкинлигини истисно қилмади

Фото: Tabula

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе мухолифат партиялар тугатилишини истисно этмади. Расмийлар сайлов натижаларини тан олмаган партияларни конституциявий тузумга қарши чиқишда айблади.

Кобахидзенинг аниқлик киритишича, конституциявий даъво қўйиш учун оз сонли депутатлар етарли. Унинг қайд этишича, агар мухолифат конституциявий тузумни бузишда давом этса, бу масалани муҳокама қилишга қайтиши мумкин.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, айни дамда мухолифат шу қадар заифлашганки, бундай чоралар зарур бўлмаслиги мумкин, гарчи мамлакатнинг узоқ муддатли барқарорлиги нуқтаи назаридан бу фойдали бўлиши мумкин бўлса-да.

Мухолифат партияларни тақиқлаш ғояси «Грузия орзуси» сайловолди дастурининг бир қисми ҳисобланади. Партия сайловчиларни “Бирдамлик – Миллий ҳаракат”, “Кучли Грузия”, “Ўзгариш учун коалиция” ва “Гахария – Грузия учун” партияларини конституцияга зид деб эълон қилиш учун уни конституциявий кўпчиликни ташкил этиш учун етарли даражада қўллаб-қувватлашга чақирди. Марказий сайлов комиссиясига кўра, бу тўрт мухолифат уюшмаси 2024 йилги парламент сайловларида 5 фоизлик чегарадан ўтган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.