Грузия нодавлат ташкилотлари “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун бўйича Конституциявий судга даъво тайёрламоқда
Грузия нодавлат ташкилотлари ўз ҳамкасблари ва оммавий ахборот воситаларини “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун юзасидан Конституциявий судга тақдим этиладиган даъвога қўшилишга чақирмоқда. Хабарда айтилишича, агар Конституциявий суд ушбу қонун бўйича чоралар кўрмаса, нодавлат ташкилотлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилади.
Нодавлат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари Конституциявий судга қонун кучга кирганидан кейин жамоавий даъво билан мурожаат қилишлари мумкин. Қонун Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилаётган вақтда тўхтатиб турилиши мумкин.
28 май куни Грузия парламенти мамлакат президенти Саломе Зурабишвилининг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қўйган ветосини енгиб чиқди. 84 депутат “қарши”, тўрт нафар депутат “ёқлаб” овоз берди. Овоз беришда мухолифат иштирок этмади – улар овоз бериш бошланишидан олдин зални тарк этиб, намойишни қўллаб-қувватлаш учун халқ олдига чиқди.
Шарҳлар