Грузияда режали машғулотлар пайтида Су-25 самолёти ҳалокатга учради
Грузияда режали машғулотлар вақтида Су-25 самолёти ҳалокатга учради, натижада учувчи ҳалок бўлди, дея хабар берди сешанба куни мамлакат Мудофаа вазирлиги.
“Жорий йилнинг 2 июль куни авиация компоненти иштирок этган режали ҳарбий машғулотлардан бирида Мудофаа кучларига тегишли самолётлардан бири ҳалокатга учради. Су-25 ҳалокати натижасида Мудофаа кучлари авиация қўмондонлиги учувчиси Кахабер Зурабашвили фожиали тарзда ҳалок бўлди”, — дейилади Мудофаа вазирлигининг хабарида.
Улашиш:
Шарҳлар