Губернаторни ҳақорат қилган муҳожир ўсмир бола Россиядан чиқариб юборилди
Муҳожир ўсмир бола ва унинг онаси губернаторни ҳақорат қилгани учун Россиядан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Давлат Думасининг депутати Александр Хинштейн гапирди.
Муҳожир ўсмир бола акаси билан Самара областининг губернатори Дмитрий Азаровни ҳақорат қилган видеони интернетга жойлаштирган. Шунингдек, у ўзининг жазоланмаслигини ҳам билдирган. Уларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 319-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, аммо Россия Тергов қўмитаси ҳокимиятни ҳақорат қилиш бўйича жиноий ишини ёпган.
Депутат Хинштейннинг қўшимча қилишича, “ёш муҳожир Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний равишда бўлган”.
Улашиш:
Шарҳлар