Туркияда ИШИДга алоқадор 50 дан ортиқ гумондор шахслар қўлга олинди

Фото: DW

Туркия махсус хизматлари 51 кишини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Эрликая маълум қилган.

“21 вилоятда тўрт кун давомида ўтказилган амалиётлар доирасида 51 киши ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди”, — деб ёзди вазир Х саҳифасида.

Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, энг кўп ҳибсга олинганлар Анқарада бўлиб улар 10 киши. Амалиётлар давомида “Исломий давлат” фаолиятига оид муҳим миқдордаги ҳужжатлар ва рақамли ахборот воситалари қўлга олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.