Гурулёв Россиянинг Қозоғистонга ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Давлат Думасининг мудофаа масалалари бўйича ўринбосари генерал Андрей Гурулёв Россиянинг Украинадаги “махсус операция” якунланганидан кейин Қозоғистонга ҳужум қилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
“Турли телеграм каналларида менинг номимдан вазиятни беқарорлаштиришга уринишлар бор. Ишонманг, бу фейклар. Барча ишончли маълумотлар фақат менинг каналимда. Буларнинг барчаси бизнинг дўстларимиз (Қозоғистон) билан вазиятни беқарорлаштиришга уринишдир”, — дейди Андрей Гурулев ўз каналида.
Аввалроқ биз генерал-лейтенант Андрей Гурулёвнинг аудиоёзуви Россия ва бошқа хорижий оммавий ахборот воситаларида фаол тарқала бошлагани ҳақида ёзган эдик, у гўё Россиянинг Қозоғистонга ҳужуми аллақачон ҳал қилинган факт эканлигини даъво қилганди.
Шарҳлар