Ҳаж вақтида Маккада 550 га яқин зиёратчилар вафот этган

Фото: Asia-plus

Бу йил яна ўта иссиқ ҳавода ўтаётган ҳаж вақтида камида 550 нафар зиёратчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда АФП хабар бермоқда.

Агентлик манбаларига кўра, ҳалок бўлганларнинг камида 323 нафари мисрлик бўлиб, уларнинг аксарияти иссиқлик билан боғлиқ касалликлардан вафот этган. Уларнинг қайд этишича, бу рақамлар Маккадаги шифохонанинг ўликхонасидан олинган.

Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази маълумотларига кўра, душанба куни Макка шаҳридаги Масжид ал-Ҳарамда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 51,8 даражага етган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.