Хамас 135 кунга Исроил билан сулҳ тузиш режасини таклиф қилди – Reuters
Террорчи гуруҳ Ғазо секторида ҳар бири 45 кун давом этадиган уч босқичдан иборат ўт очишни тўхтатиш режасини тайёрлади. Тахминларга кўра, бу вақт ичида барча гаровга олинганлар озод қилинади, Исроил сектордан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетади, жасадлар ўзаро алмашинади. Шундан сўнг Ғазо секторини реконструкция қилиш бошланади ва ниҳоят урушни тугатиш бўйича келишувга эришилади.
Жангари гуруҳнинг таклифи ўтган ҳафта Қатар ва Миср воситачилари томонидан юборилган ҳамда Исроил ва АҚШ томонидан маъқулланган сулҳ шартларига жавобдир, деб ёзади агентлик.
Ҳозирча Исроилдан ҳеч қандай расмий муносабат билдирилмаган. Аввалроқ Исроил томони Ғазо секторидан Хамас йўқ қилинмагунча ўз қўшинларини олиб чиқмаслигини билдирган эди.
Шарҳлар