Анхор оқшоми: 19 декабр янгиликлари

Анхор оқшоми: 19 декабр янгиликлари

АҚШ Гулнора Каримовага нисбатан санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Молиявий санкциялар қатор шахслар, хусусан Каримовага нисбатан ўтган йилнинг декабрида киритилган эди. Шу орада Рашиджон Қодиров, Гулнора Каримова ва Абдусалом Йўлдошевга нисбатан тергов ишлари Бош прокуратура маълумотларига кўра, тугалланиш арафасида. Бош прокуратура Гулнора Каримова  жазони Ўзбекистон ҳудудида ўтаётганини маълум қилди.
 
Бугун Бош прокурор гаражларни бузиб ташлаш бўйича барча шикоятларни ўз назорати остига олишини маълум қилди. Эркин Йўлдошевнинг қайд этишича, Бош прокуратура бузилаётган гаражлар эгалари тарафидан  идорага келиб тушаётган бутун шикоятлар жараёнини текшириб чиқади.
 
“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унга мувофиқ, UzCard фаолиятидаги тўхтаб қолиш ҳолатлари учун Марказий банк уларни бартараф қилиш  муддати кўрсатилган  буйруқни  йўллаш, миллиард сўмга қадар миқдорда жарима солиш ёки лицензиянинг амал қилишини уч ойгача муддатга тўхтатишга ҳақли.  
 
Давлат хизматчилари кун давомидаги фаолиятлари мобайнида жисмоний машқлар қиладилар. Бундан ташқари, давлат органларида ходимлар ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича мунтазам спорт мусобақалари ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.