ХАМАС етакчиси Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
ХАМАС етакчиси Исмоил Ҳания Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади ва “дўстлик ришталари мустаҳкамланиши”га умид билдирди.
Хания ўз табрикларида ХАМАС Россия билан “дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантиришга” умид қилишини ҳамда Россиянинг “Фаластин масаласини қўллаб-қувватлаш”даги позициясини “юқори қадрлашини” айтди, деб ёзади “РИА Новости” ҳаракатнинг Телеграм-каналидаги баёнотга таяниб.
Хания, шунингдек, Путинга “Россия халқи манфаатлари йўлида муваффақиятли фаолият олиб бориш” ва “кўп қутбли дунёни барпо этишда муваффақиятлар тилади”, — дея агентлик ҳаракат баёнотидан иқтибос келтирмоқда.
Аввалроқ Путинни ғалаба билан Эрон, Миср, Венесуэла, Туркия, Ўзбекистон президентлари, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, КХДР раҳбари Ким Чен Ин, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд шунингдек, Александр Лукашенко ҳам табрик йўллаганди.
Шарҳлар