Харьковга қилинган ракета зарбаси натижасида икки ойлик бола ҳалок бўлди
6 февралга ўтар кечаси Россия Қуролли кучлари Золочев қишлоғини ўққа тутди, деган Харьков области ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубов. Унинг сўзларига кўра, зарба иккита С-300 ракетаси билан амалга оширилган.
Ракета ҳужуми натижасида уч қаватли меҳмонхона вайрон бўлган. 2023 йилнинг 4 декабрида туғилган чақалоқ вафот этди, деган Синегубов. Марҳум боланинг онаси ҳамда яна икки аёл куйиш ва бошқа жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Улашиш:
Шарҳлар