КХДР Жанубий Корея ҳудудига ахлат ортилган ҳаво шарларини учирди

Фото: “Рёнхап”

КХДР 150 тадан ортиқ ахлат ортилган ҳаво шарларини Жанубий Кореяга юборди, бу ҳақда “Рёнхап” агентлиги Сеул Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб хабар бермоқда.

Жанубий кореялик ҳарбийлар маълумотларига кўра, ҳаво шарлари 28 май куни кечқурун чегарани кесиб ўтишни бошлаган ва бутун мамлакат бўйлаб турли жойларга тушган. Ҳаво шарларига, хусусан, пластик бутилкалар, батарейкалар, пойабзал бўлаклари ва гўнг ортилган.

КХДР мамлакатда Жанубий Корея агитация материаллари тарқатилганидан кейин ахлат солинган ҳаво шарлари учирилишини эълон қилганди. “Рёнхап” қайд этишича, Шимолий Кореядан Жанубий Кореяга қочиб ўтишга муваффақ бўлган одамлар узоқ йиллар мобайнида КХДРга Ким Чен Инга нисбатан танқид сўзлари ёзилган варақалар ортилган ҳаво шарларини юбориб турган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.