Хитойда аёл 20 йил давомида гранатани болға сифатида ишлатиб келган
Хитойлик аёл 20 йил давомида қўл гранатасини болға сифатида ишлатган, деб ёзади Oddity Central нашри. Бу давр ичида ўқ-дори портламаган.
Цин исмли 90 ёшли хитойлик аёл ўз фермасида ишлаётганида “ёғоч тутқичли ғалати металл бўлаги”ни топиб олганини айтади. Аёл бу кимнингдир қўлда ясалган болғаси эканлигига амин эди, шунинг учун уни ишлатиш учун олади. 20 йил давомида у бу буюмни ёнғоқдан михгача бўлган барча турдаги қаттиқ нарсаларни уриш учун ишлатган.
«Мен уни уйда қизил қалампирни майдалаш, ёнғоқларни ёриш ва михларни уриш учун ишлатаман», – дейди Цин.
Фақат ўтган ҳафтада Циннинг эски уйини бузиш учун ишлаётган бир гуруҳ эркаклар бу “болға”га эътибор қаратган ва бу граната деган хулосага келишган.
Шундан сўнг қурувчилар маҳаллий ҳокимиятга мурожаат қилишган. Келган мутахассислар нафақахўрда граната борлигини тасдиқлаган, шундан сўнг снаряд махсус жойда портлатилган.
Шарҳлар