ХОҚ Россия Олимпия қўмитасининг аъзолигини тўхтатди
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Россия олимпия қўмитаси (РОҚ) аъзолигини тўхтатди, чунки гўёки 55 та жаҳон можаролари иштирокчиларининг бирортаси ҳам Олимпия хартиясини Россия каби бузмаяпти, деб ёзади ТАСС.
“РОҚнинг четлаштирилиши муқаррар эди, чунки РОҚ ва унга эргашадиган спорт ташкилотлари Украина ҳудудида фаолият олиб боришган… Ва бу Олимпия хартиясини бузиш ҳисобланади, ҳудудлар энди уларнинг юрисдикцияси остида”, – дейди ХОҚ президенти Томас Бах Португалияда бўлиб ўтган МОҚА Бош ассамблеясида.
Шу билан бирга, ХОҚ раҳбари ташкилот спортчиларни ҳукуматлар ёки миллий олимпия қўмиталари ҳаракатлари учун жазоламаслигини даъво қилади. «Дунёда 55 та можаро бор. Бир давлатнинг спорт қўмитаси томонидан бошқа давлатникининг бундай қўшиб олиниши уларнинг бирортасида юз бермаган», – дея қўшимча қилди Бах.
2023 йил 12 октябрда ХОҚ “ДНР”, “ЛНР”, Запорожье ва Херсон областлари Олимпия кенгашлари ташкилот таркибига киритилганлиги сабабли РОҚ фаолиятини кейинги огоҳлантиришгача тўхтатиб қўйганди. Четлаштириш энди РОҚ миллий олимпия қўмитаси сифатида фаолият юрита олмаслигини ёки Олимпия ҳаракатидан маблағ ололмаслигини назарда тутади.
Шарҳлар