«Идрок қилиш учун ҳаддан ташқари мураккаб»: Қозоғистон президенти гербни ўзгартириш ҳақида фикр билдирди
“Жаңа Адамдар” ёшлар ҳаракати Қозоғистон гербини қайта кўриб чиқиш таклифини илгари сурди ва унинг мамлакатнинг замонавий қадриятлари ва амбицияларини акс эттиришдаги камчиликларини кўрсатди.
“Давлат гербига келсак, Қозоғистон гербини идрок этиш жуда қийинлиги, унда эклектика ва совет даврининг белгилари борлиги ҳақидаги мутахассислар ва манфаатдор фуқаролар, жумладан, ёшларнинг асосли далилларини инобатга олиш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Агар умумий келишув бўлса, барча жиҳатларни моҳиятан кўриб чиқадиган ва жамоатчилик муҳокамасини ўтказадиган махсус комиссия тузиш мумкин бўларди. Кейин Қозоғистоннинг янги Давлат гербининг энг яхши эскизини яратиш учун очиқ танлов эълон қиламиз”, — деди Қозоғистон президенти.
Шарҳлар