IKEA охирги активини сотиш орқали Россиядан чиқишни якунлади
Швециянинг Ingka гуруҳи Россиядаги сўнгги активи – Eсипово қишлоғидаги 180 минг квадрат метр майдонга эга омборни сотди, деб хабар беради РБC.
2003-йилдан буён фаолият юритаётган ушбу омбор мамлакатдаги барча ИКEА дўконларига хизмат кўрсатган. Майдонга тадбиркор Роберт Узилов харидор бўлган.
IKEA Россия бозорини Украинага кенг кўламли бостириб кириш бошланганидан кейин тарк этди.
2023-йилда Ingka Group ўз активларини, жумладан Лузалес ва Слотех компаниялари томонидан сотиб олинган заводларни, шунингдек, Газпромбанк ва KLS-Ximki томонидан сотиб олинган Мега савдо марказлари ва Ximki бизнес-паркидаги штаб-квартирасини сотди.
Улашиш:
Шарҳлар