Ҳиндистон жанубида содир бўлган кўчки оқибатида 23 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон жанубидаги Керала штати тоғли ҳудудида содир бўлган кўчки оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, ўнлаб инсон жабрланди.
“AzerTAJ” хабарида юзлаб одамнинг тақдири номаълумлиги ҳам қўшимча қилинган. Қутқарув ишига минтақадаги йирик кўприк қулаши тўсқинлик қилмоқда. Табиий офатни кучли ёғингарчилик келтириб чиқарган бўлиши мумкин.
Штат соғлиқни сақлаш вазири Вина Жорж айтишича, 70 дан зиёд киши жароҳатланган. Кўпчиликни Чолиёр дарёси оқизиб кетди, деб ёзган “Indian Express”.
Мамлакат метеорология департаменти шаррос ёмғир кун бўйи давом этишини тахмин қилмоқда.
Керала кучли ёмғир ва тошқинга мойил. 2018-йил штат тарихидаги энг фожиали тошқинлардан бири туфайли 400 га яқин инсон ҳаётдан кўз юмган эди.
Шарҳлар