Буюк Британияда қирол Карл III вафот этиши ҳолатига махфий режа ишлаб чиқилди

Карл III
Фото: Aaron Chown / Getty Images

Буюк Британияда “Менай кўприги” операцияси тафсилотлари ошкор қилинди – бу қирол Карл III ўлими билан боғлиқ ҳаракатлар режасининг код номи.

Режага монархнинг ўлими ҳақидаги эълон, расмий мотам даври ва давлат дафн маросими тафсилотлари киради. Бу ном Англси ороли ва Уэльснинг материк қисми ўртасидаги худди шу номдаги бўғозни кесиб ўтувчи осма кўприкни англатади.

Қиролнинг дафн маросимини режалаштириш унинг онаси қиролича Елизавета II нинг дафн маросимидан деярли дарҳол бошланган ва унинг ташхиси, яъни простата саратони билан ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. “Менай кўприги” режасига кўра, монархнинг дафн маросими куни бутун Буюк Британияда дам олиш куни бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.