Қирғизистон парламенти 60 ёшдан ошган эркаклар учун болаларга нисбатан жинсий зўравонлик иши бўйича умрбод қамоқ жазосини беришга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади
Жогорку Кенеш депутатлари 11 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда 60 ёшдан ошган эркакларни боланинг жинсий дахлсизлиги ва жинсий эркинлигига қарши содир этган жиноятлари учун умрбод озодликдан маҳрум қилишни таклиф этувчи қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди.
Ҳозирда аёллар, 18 ёшга тўлмаган жиноят содир этган шахслар ва жиноят содир этган вақтда 60 ёшга тўлган эркакларга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Қонун кучга кириши учун у президент томонидан имзоланиши керак.
Улашиш:
Шарҳлар